Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
элчиси Усмонга хиёнат қилгандан кейин ушбу режани қайта кўриб чиқиш лозимлигига амин бўлдилар. Шунинг учун «Бу қавм билан урушмагунимизча бу ердан кетмаймиз» дедилар. Кейин асҳобларини ҳузурларига чорладилар ва шу ердаги бир дарахт остида туриб, асҳобларидан байъат беришни талаб қилдилар. Ҳаммалари Расулуллоҳ с.а.в.га то ўлгунча қочмасликка байъат беришди. Мусулмонлар ушбу лаҳзаларда ҳар қачонгидан ҳам шижоатли, қатъиятли ва содиқ иймонли ҳолатда эдилар. Байъат тугагач, Расулуллоҳ с.а.в. Усмон учун байъат деб, бир қўлларини иккинчисига урдилар. Мусулмонларнинг бу байъатлари «Байъатур-Ризвон» (Розилик байъати) эди. Бу байъат тўғрисида Оллоҳ Таолонинг ушбу ояти каримаси нозил бўлди:
لَقَدْ رَضِيَ اللَّهُ عَنِ الْمُؤْمِنِينَ إِذْ يُبَايِعُونَكَ تَحْتَ الشَّجَرَةِ فَعَلِمَ مَا فِي قُلُوبِهِمْ فَأَنْزَلَ السَّكِينَةَ عَلَيْهِمْ وَأَثَابَهُمْ فَتْحًا قَرِيبًا -18,
– „Эй Муҳаммад, дарҳақиқат, Оллоҳ мўминлардан - улар дарахт остида сизга байъат қилишаётган вақтда - рози бўлди ва Оллоҳ уларнинг дилларидаги нарса (садоқат ва вафо)ни билиб, уларга ором туширди ва уларни яқин ғалаба билан мукофотлади“. [48:18]
Байъат тугаб, мусулмонлар жангга ҳозирлик кўришаётган бир пайтда уларга Усмон р.а. тирик экани хабари келиб қолди ва бир оздан кейин Усмон р.а.нинг ўзи келди ва Расулуллоҳ с.а.в.га Қурайшнинг гапларини етказди. Расулуллоҳ с.а.в. билан Қурайш ўртасида тинчлик музокаралари қайта бошланди. Қурайш Суҳайл ибн Амрни Расулуллоҳ с.а.в. билан ҳаж ва умра масаласидан бошқа - ўзлари билан Расулуллоҳ с.а.в. ўртасида тузилажак сулҳ масаласида музокара олиб бориш учун жўнатди. Сулҳнинг асоси Расулуллоҳ с.а.в.га бу йил Маккага кирмасдан қайтиш шарт қилинди. Расулуллоҳ с.а.в. шу асосдаги сулҳни қабул қилдилар, зеро, бу нарса Расулуллоҳ с.а.в. Байтуллоҳни зиёрат қилишдан кўзлаган мақсадларини рўёбга чиқарар эди. Бу йил ёки келаси йили Байтуллоҳни зиёрат қилишларининг ҳеч бир зарари йўқ. Зеро, Расулуллоҳ с.а.в. Хайбарни Қурайшдан ажратиб қўйишни ҳамда Исломий даъватни ёйишда Қурайш бошқа арабларни тўсмаслигини истар эдилар. Шунинг учун мусулмонлар билан Қурайш ўртасидаги урушни тўхтатадиган сулҳ тузишни хоҳлар эдилар. Ҳаж ва умра мавзуи эса, у бугун ёки эртага бўлишининг бу ишга таъсири йўқ эди. Расулуллоҳ с.а.в. Суҳайл ибн Амр билан музокарага киришдилар. Ўртада сулҳ ва унинг шартлари борасида узоқ тортишув бўлди. Музокара бир неча марта бузилишига оз қолди. Бироқ Расулуллоҳ с.а.в.нинг ҳикмат билан иш юритишлари, тажрибалари ва ўткир сиёсатлари музокаранинг бузилишига йўл қўймади. Мусулмонлар Расулуллоҳ с.а.в.нинг ёнларида бу сўзларни эшитиб туришар ва умра тўғрисида сўзлашув бўляпти деб ҳисоблашар эди. Расулуллоҳ с.а.в. эса урушни тўхтатиш борасидаги сўзлашувлар деб ҳисоблар эдилар. Шунинг учун мусулмонлар бу сўзлашувлардан хафа
65-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|